Поиск
RUUZ

Общество

Самарқанд халқаро аэропорти бир ойга ёпилади

Аэропорт янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади. 

1048views0replies
0

gosamarkand.uz

2021 йил 20 октябрдан 20 ноябргача Самарқанд халқаро аэропорти янги аэродром мажмуасини ишга туширишга тайёргарлик ишлари муносабати билан парвозларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда UzNews.uz'га Uzbekistan Airports Матбуот хизмати хабар берди.
Барча рейслар республиканинг бошқа халқаро аэропортлари — Навоий, Бухоро, Қаршига йўналтирилади, у ердан йўловчилар учун Самарқандга ер усти трансфери ташкил этилади.
Қайд этилишича, айни пайтда узунлиги 3 105 метр ва кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлагининг қурилиши тўлиқ якунланган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик доирасида Самарқандда янги аэродром мажмуаси қурилиши давом этмоқда.
1048views0replies
0

Комментарии