Поиск
RUUZ

Спорт

Сабина Ташкенбаева бадиий гимнастика бўйича Олимпия ўйинларига илк лицензияни қўлга киритди

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жаҳон кубогининг барча босқичларидан муваффақиятли ўтиб, умумий ҳисобда 130 балл тўплади ва Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.

629views0replies
0

Beautiful Sports / Ulrich Fasbender

Италиянинг Песаро шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичи якунланди. Ушбу босқичдан сўнг яккалик йўналишида яна 3 нафар Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўл олган гимнастикачилар номи эълон қилинди. 
Улар орасида ҳамюртимиз Сабина Ташкенбаева ҳам бор.
Барча босқичлар якуни бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ташкенбаева 130 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Бу лицензия учун курашаётган спортчилар орасида иккинчи кўрсаткич эди. Бу борада якуний жадвал қуйидагича кўриниш олди:
1. Екатерина Веденеева (Словения) – 145
2. Сабина Ташкенбаева (Ўзбекистон) – 130
3. Чисаки Оива (Япония) – 118
Қайд этиш керак-ки, бу бадиий гимнастика бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинларига қўлга киритилган биринчи лицензия ҳисобланади.
629views0replies
0

Комментарии