Поиск
RUUZ

Политика

Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко Ўзбекистонга келди

Делегация Чилонзор тиббиёт коллежи негизида ташкил қилинадиган Пирогов номидаги РМИТУ филиалига ташриф буюради.

888views0replies
0

ССВ

Россия cоғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди. 
Делегацияда академик В.И. Шумаков номидаги трансплантология ва сунъий органлар миллий тиббиёт илмий-тадқиқот маркази директори Сергей Готье ва Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети ректори Сергей Лукьянов каби юқори даражадаги мутахассислар ўрин олган.
Ташриф давомида юқори даражадаги қатор учрашувлар, қатор тиббиёт муассасаларига бориш режалаштирилган. Шунингдек, Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий илмий-текшириш тиббиёт университети филиалининг очилишига тайёргарлик кўриш ишларини кўздан кечириш мақсадида Чилонзор тиббиёт коллежига ҳам борилади.
888views0replies
0

Комментарии