Поиск
RUUZ

Спорт

Расман: Элдор Шомуродов “Рома” футболчиси

Клуб расмий сайти ўзбекистонлик ҳужумчи билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

451views0replies
0

asroma.com

Ўзбекистонлик ҳужумчи 17,5 млн евро эвазига Рим клубига ўтди. Бу ҳақда “Рома” расмий сайти хабар берди.
Элдор янги жамоаси билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.
Аввалроқ, спорт журналисти Николо Скира “бўрилар” уни сотиб олиш шарти билан ижарага олаётганини айтганди.
Аммо римликлар ҳужумчини тўлиқ тарзда ўз сафига қўшиб олди. Шомуродов “Рома”да йилига 1,8 млн евро ишлаб топади ва 14-рақамда ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов "Женоа"га ўтган мавсумда “Ростов”дан 7,5 млн евро эвазига кўчиб ўтганди. У А Сериядаги дебют мавсумида 8 гол уриб, битта голли узатмани амалга оширган.
451views0replies
0

Комментарии