Поиск
RUUZ

Происшествия

Қорақалпоғистонда “Газ-5312” автобусга урилиши натижасида икки киши ўлди

ИИВ ЙҲХББ ҳодиса қандай юз берганини маълум қилди.

693views0replies
0

видеодан кадр

Қорақалпоғистонда автобус ва “Газ-5312“ иштирокидаги ЙТҲ натижасида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида Нукус шаҳрига ҳаракатланаётган автобусга Чинбой тумани айланма йўли орқали ҳаракатланаётган “Газ-5312“ юк машинаси келиб урилган. 
Натижада, 1 киши воқеа жойида вафот этган. Оғир тан жароҳати олган яна икки киши шифохонага ётқизилган. Аммо, улардан бир нафари шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, "Газ-5312" юк машинаси мавсумий техник кўрикдан ўтмагани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.
693views0replies
0

Комментарии