• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 сентября 2021

Қорақалпоғистонда абитуриентларни ўқишга киритмоқчи бўлган сохта ДТМ ходими ушланди

Фирибгар имтиҳондан йиқилганларнинг баллини кириш баллига тенглаштирмоқчи бўлган. У ҳар бир абитуриент учун қарийб $3 минг талаб қилган.

624
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Қорақалпоғистонда Р.Э. фуқаро Ш.га гўёки ўзини Давлат тест марказида ишловчи шахс сифатида таништириб, унга Али исмли таниши орқали ўқишга кира олмаган абитуриентларнинг балларини кириш балларига тенглаштириб, жами 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйиш эвазига $83 мингни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28 (жиноят иштирокчиларининг турлари) ҳамда 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

624
0