Поиск
RUUZ

Общество

Қибрайда 9 га ердаги пишган қулупнай даласи бульдозерда бузиб ташланишига изоҳ берилди — видео

Қулупнай даласи бузилишида қатнашган ИИО ходимлари “хизмат бурчини бажарган” дея изоҳланди.

3679views0replies
0

Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда Қибрай туманидаги деҳқонларнинг 9 гектарлик ерда пишган қулупнайни бульдозер билан бузишларига қаршилик қилиши акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Тошкент вилояти ИИББ матбуот котиби Бобур Туляганов ҳолат бўйича изоҳ берди.
“Ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмас”, - дейилади изоҳда.
Қўшимча қилишича, жараёнда иштирок этган ИИО ходимлари ўзининг хизмат бурчини бажаришган.
Туман ҳокимлиги эса ҳосил билан боғлиқ ҳолатни ўрганаётгани, сабаблари ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берилишини маълум қилди. 
3679views0replies
0

Комментарии