• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2021

Қашқадарёда уч эгизакка Шавкат, Миромон ва Мирзиё исмлари берилди

Президент исми-шарифи қўйилган чақалоқлар 1 октябрь куни туғилди.

748
0
Қашқадар вилояти ССБ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар туғруқхонасида 1 октябрь куни 3 нафар эгизак — Шавкат, Миромон ва Мирзиё туғилди. Эгизакларнинг учаласи ҳам ўғил болалар, дея хабар берди вилоят ССБ Ахборот хизмати. 

Чақалоқларнинг онаси Шаҳло Ҳусанова 30 ёшда, вилоят тери-таносил шифохонасида ҳамшира бўлиб ишлайди. Отаси Искандар Муродов эса 37 ёшда ва у Миллий гвардия ходими. 

Эгизаклардан бирининг вазни 2,1, иккинчисиники 2,4 ва учинчисиники 2,2 килограммдан иборат. Айни пайтда оиладаги болалар сони 5 нафарга етди.  Бунгача Муродовларнинг бир ўғил, бир қизи бўлган.

748
0