Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда тиббиёт ходимларига мажбуран ўт юлдиришди — видео

Тозалаш ишларига мажбурий олиб чиқилгани тасдиқлангач, мутасадди жаримага тортилди.

948views0replies
0

Видеодан кадр

Қашқадарё вилояти Давлат меҳнат инспекцияси ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг мажбурий ишга жалб қилингани айтилган видеолавҳа бўйича ўрганиш олиб борди. 
Аниқланишича, Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ишчи ва ходимлари бирлашманинг ҳовлисидаги ер майдонида гуллар орасидаги бегона ўтларни тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этилган. 
Мазкур ҳолат бўйича Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси хўжалик ишлари мудири МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисмига асосан БҲМнинг 50 баравари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
948views0replies
0

Комментарии