Поиск
RUUZ

Криминал

Қашқадарёда поезд йўлини тўсиб қўйган фуқаролар қамоқ билан жазоланди — видео

Afrosiyob тезюрар поезди темир йўлини тўсиб қўйган чироқчилик 13 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди.

1355views0replies
0

Видеодан кадр

Жорий йилнинг 7 июнь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида аҳоли тумандан ўтувчи Afrosiyob тезюрар поезди темир йўлини соат 09:00 дан 10:20 гача 1,5 соат давомида тўсиб қўйди.
Аҳолининг темир йўлни тўсиб қўйишига сабаб Чироқчи туманида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар юзасидан туман ҳокими Хуррам Жўраевга норозилик билдириш бўлган.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди "Айратом" станциясида темир йўлни тўсиб қўйишда қатнашган 13 нафар фуқарога нисбатан ҳукм чиқарди.
Унга кўра, мазкур фуқаролар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 113-моддаси 4-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан темир йўл изини белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш) ва 201-моддаси 1-қисми (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) билан айбдор деб топилди.
Суд қарорига кўра, намойишнинг тўққиз иштирокчиси 15 суткага қамалди. Қолган тўрт кишига эса (ҳуқуқбузарларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда) БҲМнинг 7 баравари (1 миллион 715 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
1355views0replies
0

Комментарии