• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 октября 2021

Қашқадарёда машинани жарима майдончасига олиб кетган ЙПХ ходими ишдан олинди — видео

Инспектор ичида ёш бола бўлган автомобилни ўзи ҳайдаб кетди. Хизмат текшируви натижаси маълум қилинди.

1251
0
Видеодан кадрлар

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З. Ҳусановнинг ичида ёш бола бўлган автомобилни ўзи жарима майдончасига олиб кетган акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

Инспекторнинг хатти-ҳаракатига баҳо бериш мақсадида Қашқадарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланганди.

Ўтказилган хизмат текширувига кўра, ЙПХ инспектори З. Ҳусанов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармагани, қатор меъёрий буйруқ талабларини бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қабул қилинган.

1251
0