Поиск
RUUZ

Происшествия

Қашқадарёда Lacetti'га ўрнатилган газ баллони портлаб кетди

Воқеа жойига ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилинган.

332views0replies
0

ФВВ

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 29 сентябрь куни соат 08:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Мустақилик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti'га ўрнатилган газ баллонида ёрилиш юзага келди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва шифохонага юборилган. 
Маълумотга кўра, автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда. 
Воқеа жойига ФВБ, ИИБ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли идораларнинг куч-воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари бажарилди.
332views0replies
0

Комментарии