Поиск
RUUZ

Спорт

Қаршининг "Насаф" клуби ОФК кубоги финалига чиқди

"Насаф" клуби ОФК кубоги ярим финал босқичида Гонконгнинг "Ли Ман" клубига қарши баҳс олиб борди.

246views0replies
0

t.me/fcnasaf

Қаршида бўлиб ўтган учрашувда "аждарлар" Гонконгнинг "Ли Ман" клубини қабул қилиб 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва ОФК кубоги финал босқичига йўл олди. Ушбу баҳсда "Насаф" клубидан Ҳусайн Норчаев ва Андрия Калудерович рақиб дарвозасини ишғол қилди. Рақиб жамоа футболчиси Фернандо Ресио ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. "Насаф" дарвозасига урилган голларга Живанилтон Феррейра ва Хосе Анхель муаллифлик қилди. 
Маълумот ўрнида, "Насаф" жамоасига ОФК кубоги финал босқичида "Ал-Муҳаррақ" - "Ал-Қувайт" жуфтлиги ғолиби рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Қаршининг "Насаф" клуби 2011 йили бўлиб ўтган ОФК кубогида бош совринни қўлга киритган эди.
246views0replies
0

Комментарии