Поиск
RUUZ

Происшествия

Қаршида Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб кетиб, воқеа жойидан қочди

Жабрланувчи вафот этган. Ҳайдовчи эса қўлга олинган.

298views0replies
0

видеодан кадр

Жорий йилнинг 6 октябрь куни соат 04:30 атрофида Қарши шаҳар ҳудудидан ўтган Қарши–Бешкент автомобиль йўлида йиёда билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди, - дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати.
Маълум бўлишича, Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳодиса оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Маълумот берилишича, ҳайдовчи қўлга олинган.
“Икки марта тез ёрдам чақирдим. Қўрқиб кетгандим. Мени кечиринглар” , - дейди ҳайдовчи.
Ҳозирда шаҳар ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
298views0replies
0

Комментарии