Поиск
RUUZ

Происшествия

Қарши – Москва авиарейси йўловчилари 1,5 соатдан ортиқ вақт бортда қолдирилди — видео

Авиарейснинг кечикиш сабаби маълум қилинди.

1144views0replies
0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда “Москва-Қарши-Москва” йўналиши бўйича парвознинг кечикиши айтилган видео тарқалди. Унда йўловчилар бир ярим соатдан ортиқ вақт давомида кутаётгани, авиасалон иссқилигидан айрим йигитлар устки кийимларини ечиб олганини кўриш мумкин.
Авиапарвоз Россиянинг Royal Flight авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан кейин самолёт двигателлари ишламай қолган. Ҳаво ҳароратининг 44 даражадан юқори бўлиши бунга сабаб бўлган.
Оқибатда, рейсни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган. 
Самолёт бугун, 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган. Авиарейс 5 июнь куни соат 15:30 да жўнаши режалаштирилганди.
1144views0replies
0

Комментарии