• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 июля 2021

“Қарши” аэропортида Россияга учаётган 214 нафар ўзбекистонликнинг рейси қолдирилди

Бунга самолётдаги юкнинг оғирлиги сабаб бўлди. Йўловчилар ҳолатга норозилик билдирган.

768
0
видеодан кадр

Azur Air авиакомпаниясининг ZF-5044-сонли Боинг-739 самолётида Қарши-Санкт-Петербург йўналишидаги 27 июль куни соат 5:00 да бажарилиши керак бўлган чартер қатнови қолдирилган. Бу эса “Қарши” аэропортидан учиб кетиши керак бўлган йўловчилар эътирозига сабаб бўлди, дея хабар берди Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, ҳаво кемаси экипаж командири самолёт юки оғирлиги боис, ушбу қатнов бажарилмаслиги ҳақидаги қарорни қабул қилган. 

Йўловчиларга “Қарши” аэропортининг масъул ходимлари ҳамда Azur Air авиакомпанияси самолёти экипажи томонидан ушбу қарорга сабаб бўлган ҳолатлар ҳақида маълумот берилган.   

“Ҳозирда аэропорт ходимлари томонидан ушбу 214 йўловчига керакли ёрдам, жумладан нонушта тарқатилиб,  меҳмонхоналарга жойлаштирилмоқда ва иссиқ овқат билан таъминлаш каби масалалар тезкорлик билан ҳал қилинмоқда”, - дейилади хабарда.

768
0