Поиск
RUUZ

Общество

Қарийб 5600 сўм: Ярим йилда “103”нинг битта чақириғига қанча сарфлангани айтилди

Жорий йилнинг ўтган даврида ушбу тизим учун 29 млрд сўм ажратилган. Чақириқларга етиб бориш вақти эса ўртача 8-12 дақиқани ташкил этган.

399views0replies
0

t.me/piimauz

ССВ хабарига кўра, 2021 йилнинг дастлабки ярим йиллигида “Тез ёрдам” тизимига дори-дармон харажатлари учун 29 млрд 14 млн сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. 
“103” хизматининг битта чақириғига сарфланган дори-дармон учун минимал харажатлар эса ўртача 5118 сўмни ташкил қилмоқда.
Қайд этилишича, аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан қамраб олиш даражаси сезиларли даражада ортган. Жорий йилнинг олти ойида “103” хизмати кўчма бригадалари сони 2 минг 681 тага етди.
Тез тиббий ёрдам бригадаларининг хизмат кўрсатиш радиуси ўртача 15-20 километрдан 8-12 километргача қисқарган. Бугунги кунда чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 8-12 дақиқани ташкил қилмоқда.
399views0replies
0

Комментарии