Поиск
RUUZ

Экономика

Қарийб 2 ойда халқаро имтиҳонларда юқори балл олганларга 523,5 млн сўм берилди

1 майдан IELTS, TOEFL каби имтиҳонларда 30 ёшгача бўлган ёшларнинг харажатларини қоплаш йўлга қўйилган.

775views0replies
0

British Council Uzbekistan / Facebook

Ҳукумат қарори билан 1 майдан IELTS, SAT, TOEFL, GMAT, GRE каби халқаро имтиҳонларда камида 7 балл олган 30 ёшгача бўлган ёшларнинг имтиҳон харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши йўлга қўйилганди.  
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев бугунги кунга қадар ушбу имтиҳонларда юқори натижага эришган 290 нафар ёшларнинг харажатлари — қарийб 523,5 млн сўм тўланганини маълум қилди.  
Унинг таъкидича, келиб тушган аризаларнинг 142 таси Давлат хизматлари маркази орқали, 319 таси эса my.gov.uz портали орқали келиб тушган. 171 нафар аризачининг талаби рад этилди. Бунинг сабаби ушбу аризачилар мазкур тизим йўлга қўйилишидан аввал сертификатни қўлга киритишган.
Эслатиб ўтамиз, IELTS Academic ва IELTS General Training имтиҳонлари нархи — 1 млн 980 минг сўмни ташкил қилади.
775views0replies
0

Комментарии