Поиск
RUUZ

Общество

Прокуратура органларига банк мижозига тегишли маълумотларни олишига рухсат берилди

Энди ушбу ташкилотлар Марказий банкнинг маълумотлар базасидан банк ҳисобварақлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳеч қандай тўсиқсиз олишлари мумкин.  

566views0replies
0

UzNews.uz

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Банк сири тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилмоқда.   
Унга биноан тезкор-қидирув фаолиятни амалга оширувчи органлар банк сирини ташкил этувчи маълумотларни олишлари мумкин.
Хусусан, прокуратура органлари, дастлабки тергов, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини олиб борувчи органлар, ўзларининг ишларида қўзғатилган жиноят ишлари ва тезкор-қидирув жараёнлари бўйича автоматлаштирилган режимда Марказий банкнинг маълумотлар базасидан банк ҳисобварақлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.
Шунингдек, 5-модданинг (Банк сирининг ошкор қилиниши) 2-қисми ҳам тўлдирилди. Ўзгартиришларга кўра, прокуратура, дастлабки тергов, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, шунингдек хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ўртасида қонун ҳужжатларида ва халқаро шартномаларда белгиланган тартибда банк сирини ташкил этувчи маълумотлар алмашинуви банк сирини ошкор қилиш деб ҳисобланмайди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал божхона органлари ҳам банк мижозига тегишли маълумотларни олишига рухсат берилганди.
566views0replies
0

Комментарии