Поиск
RUUZ

Политика

Президентликка номзодлар ўртасидаги теледебат борасида мутахассис фикр билдирди

Юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Фарҳод Примов илк бор ўтказилган теледебатга муносабат билдирди.

277views0replies
0

видеодан кадр

Мана кўпчиликни қизиқтирган президентликка номзодларнинг вакиллари ўртасидаги баҳс-мунозараларни "Ўзбекистон24" телеканали орқали кузатдим. Бу ҳақда кўп гапириш, турли хил фикрларни айтиш мумкин. Лекин, мен ижобий ёндашувчи сифатида, ўзимга ёққан айрим жиҳатлари бўйича фикрларимни айтмоқчи эдим:
— Биринчидан, теледебат ноодатий ҳолда биринчи қадам сифатида янги форматда ташкил этилди. Шунга гувоҳ  бўлдимки, номзодларнинг вакиллари  аҳолини қизиқтираётган долзарб масалаларга нисбатан ўзларининг ёндашув ва позицияси борлигини кўрсатди; 
— Иккинчидан,  тортишувларда партиялар вакилларининг бир-бирига нисбатан қарама-қарши таклифларни илгари суриши ҳамда эътироз билдирган ҳолатлари бўлса ҳам, баҳсларда умумий мақсадлари борлигини намойиш этишди.
— Учинчидан, нарх-наво, ташқи қарз ва мамлакатдаги монополия ҳақидаги баҳслар қизиқарли бўлди.
Фарҳод Примов юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
277views0replies
0

Комментарии