• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 29 июля 2021

Президент Олмалиқдаги янги конга ташриф буюрди

Лойиҳа тўлиқ якунлангач, кон йилига 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

947
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугун, 29 июль куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.  

Давлат раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Лойиҳанинг қиймати 4 млрд 894 млн долларни ташкил қилади.

Қайд этилишича, ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 млн тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 млн тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.

Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис,  50 тонна олтин  ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Шу тариқа, Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.  Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади.

947
0