Поиск
RUUZ

Пресс-релизы

Президент мактаби битирувчилари давлат ОТМларига имтиҳонсиз грант асосида қабул қилинaди

Агар улар Ўзбекистондаги хорижий ОТМларига ўқишга кирса контракт суммасини тўлаш учун субсидия берилади.

504views0replies
0

president.uz

"Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги президент қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги — Президент таълим муассасалари агентлиги этиб қайта номланди.
Қарорда келтирилишича, 2021/22 ўқув йилидан қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:
— Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;
— Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
— Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида.
Шунингдек, 2021/22 ўқув йилидан Ўзбекистондаги хорижий ОТМ ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун субсидия тўланади.
2021/25 йилларда агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактаб қурилади ва 5 та ижод мактаби таъмирланади.
2021 йил 1 сентябргача агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълим жорий қилинади.
Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилади.
504views0replies
0

Комментарии