Поиск
RUUZ

Общество

Президент аҳолининг озиқ-овқатга талабини қондириш бўйича кўрсатма берди

Видеоселекторда Шавкат Мирзиёев иккинчи ярим йилликда маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича топшириқлар берди.

704views0replies
0

president.uz

Бугун, 3 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунигача барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда 2021 йилнинг илк олти ойида республика ЯИМ ҳажми 6,2 фоизга ўсгани қайд этилди. Бунга, асосан, саноат 8,5%, инвестициялар 5,9% ва хизматлар ҳажми 8% га ошгани ҳисобига эришилган. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этган.
Аммо биринчи ярим йилликда 110 та ҳудудий саноат корхонасида ўтган йилга нисбатан 2,2 триллион сўмлик маҳсулотлар кам ишлаб чиқарилган.
Йиғилишда инвестиция лойиҳаларининг самарадорлиги ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида биринчи ярим йилликда 5 минг 246 та лойиҳа амалга оширилган. Лекин уларнинг саноат ўсишида ўрни сезилмаётгани, бунга масъул ҳоким ўринбосарлари корхоналар билан яқиндан иш олиб бормаётгани қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудларда “драйвер” бўлган соҳаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.  
Бош вазир ўринбосарларига ишга туширилган лойиҳаларни жойига чиққан ҳолда, батафсил ўрганиб, тўлиқ қувватда ишлашига кўмаклашиш бўйича топшириқ берилди.
Давлат раҳбари аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига талаби ошиб бораётгани, ишлаб чиқариш ҳажми ўсаётган талабни қондириши зарурлигини таъкидлади.
Иккинчи чоракда маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш ҳажмини ошириш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасида Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари, вилоят ҳокимлари ҳисобот берди.
704views0replies
0

Комментарии