Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг икки туманида газ, сув вақтинчалик ўчирилади — рўйхат

Сергели туманида аҳоли икки кунга ичимлик сувисиз қолдирилади.

904views0replies
0

UzNews.uz

Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам кўчасидаги ерусти Д-108 мм ўрта босимли газ қувурларини таъмирлаш ишлари туфайли 2021 йил 25 май куни соат 09:00 – 18:00 орасида қуйидаги табиий газ истеъмолчилари газ таъминотидан вақтинчалик узилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
— Сайрам кўчасидаги 80 та ерли хонадон ва 6 та кўп қаватли уй;
—  Олмачи кўчасидаги 250 та ерли хонадон ва 2 та кўп қаватли уй. 
Улгуржи истеъмолчилар:
— Сайрам кўчасидаги “Ширибом” МЧЖ, “Туман иссиқлик қуввати” маъмурий биноси ва бошқалар;
— Олмачи кўчасидаги “Бек”, “Сайёр”, “Дастурхон”, “Арбат” кафелари ва бошқалар.
Шунингдек, жорий йилнинг 25 май куни соат 10:00 дан 27 май соат 06:00 гача таъмирлаш ишлари сабабли Сергели туманининг мазкур ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
Сув босими тўхтатилади:
—  Қўшқўрғон, Хонобод, Қурувчилар, Зиёкор, Маданият маҳаллалари.
—  Сергели тумани 8-сонли ва “Саноат қурилиш” қозонхоналари.
Сув босими камаяди:
—  Қумариқ, Қипчоқ, Нурҳаёт, Сўғдиёна, Дарё бўйи, Нўғай Қўрғон, Бунёдобод, Зийнат, Иттифоқ, Эзгулик, Мададкор, Ҳабибий маҳаллалари.
904views0replies
0

Комментарии