Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг икки тумани аҳолиси вақтинчалик электрсиз қолдирилади — рўйхат

22 май куни Олмазор ва Юнусобод туманларида таъмирлаш ишлари туфайли 11 соатга электр таъминоти узилади.

917views0replies
0

t.me/toshetk

22 май куни Олмазор ҳамда Юнусобод туманларининг юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғидаги темир-бетон устунларнинг жойини ўзгартириш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан соат 07:00 - 18:00 орасида қуйидаги манзилгоҳларда электр таъминоти узилади.
— Иброҳимов, Парпи Турсунбоев, Қорасарой, Чуқурсой, Шифокор, Генерал Ғофуров, Ш.Қозоқбоев кўчалари;
— Оҳунбобоев даҳаси;
— Иброҳим ота, Тараққиёт, Мирпўлатов, Қорасарой, Ориф Хотамов, Ҳасанбой, Собиробод, Уч Қаҳрамон, Чинор, Шодлик, Ғайратий, Туркистон, Астраобод, Ш. Қозоқбоев ва Беруний маҳаллаларида;
— Юнусобод – 6, 7, 8, 9, 10-мавзелари;
— Ҳасанбой даҳаси.
Шунингдек, электр таъминоти ўчирилиши сабабли 4-ИМ ҳудудида иссиқ сув таъминоти 23 май куни тикланади.
917views0replies
0

Комментарии