Поиск
RUUZ

Общество

Пойтахтнинг ҳар бир туманида сайилгоҳ, аллея ва “яшил майдон” ташкил этилади

Истироҳат боғларида эса “сокин ҳудуд”лар пайдо бўлади.

565views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида республикадаги 300 га яқин истироҳат боғи турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиб, уларнинг аксарияти қаровсиз қолаётгани танқид қилинди.
Вилоят ҳокимларига йил охиригача истироҳат боғларида аҳоли учун “сокин ҳудуд”ларни ташкил этиш топширилди. Бунда, мазкур боғларнинг камида 60-70 фоизи “яшил ҳудуд” бўлиши керак ва ушбу ҳудудларда бино-иншоотлар қурилишига рухсат берилмайди. 
Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 1 тадан сайилгоҳ (жами – 12 та), “яшил майдон” ва аллея (жами – 25 километр), кўп қаватли уйлар жойлашган маҳаллаларнинг ҳар бирида “яшил майдон”лар ташкил этиш лозим.
Шу билан бирга, пойтахтнинг 60 км канал бўйлари, 250 км пиёда йўлаклари атрофига манзарали дарахтлар экилади.
565views0replies
0

Комментарии