Поиск
RUUZ

Общество

"Оёқ кийимларга давлат рамзлари белгисини қўйиш қонунга зид" - Адлия вазирлиги

Адлия вазирлиги Тошкентда давлат рамзларидан фойдаланишда қонун талаблари бузилиши ҳолатларини аниқлади.

547views0replies
0

Facebook

Маҳаллий нашрлардан бири италиялик дизайнер Стефано Риччи томонидан Ўзбекистон учун коллекция яратилгани, унда оёқ кийимда Ўзбекистон герби ва байроғини тасвирлагани ҳақида ёзган.
Шу муносабати билан Адлия вазирлиги бундай ҳолатларга ўз муносабатини билдирди.
“Давлат герби тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси 1-қисмига мувофиқ, Ўзбекистон давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон давлат рамзларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳар адлия бошқармаси томонидан Тошкент шаҳридаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат муассасаларида давлат рамзларидан фойдаланишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган.
Ўрганиш давомида 363 та ҳолатда "Давлат герби тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги аниқланган.
Шунга кўра, Тошкент шаҳрида жойлашган шаҳар ҳамда туман миқёсидаги давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 103 та тақдимнома ҳамда 70 та қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида огоҳнома, шунингдек, Тошкент шаҳар ИББга 49 та маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар юборилган.
Натижада, 55 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган, 18 та ҳуқуқбузар маъмурий равишда огоҳлантирилган, 9 нафар мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.
547views0replies
0

Комментарии