Поиск
RUUZ

Общество

ОТМларда супер-контрактнинг минимал миқдори белгиланди

Табақалаштирилган тўлов-контракти БҲМнинг 8-25 баравари миқдорида белгиланган.

744views0replies
0

Юрий Ким / UzNews.uz

2021/2022 ўқув йили қабулида бакалавриатнинг 279 та таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган абитуриентлар учун табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари тасдиқланди.
Супер-контрактнинг миқдорини аниқлаш учун кўрсатилган коэффициентни базавий тўлов-контракт миқдорига кўпайтириш зарур. Табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари БҲМнинг 8-25 бараварида белгиланган.
Ҳавола орқали супер-контракт миқдори билан танишишингиз мумкин.
Масалан, "Педагогика" бўлимидаги "Кимё" йўналиши бўйича стипендиясиз контракт миқдори 6 млн 412 минг сўмни ташкил қилади. Ушбу йўналишда ўрнатилган коэффициент кўрсаткичи 8. Шунда, супер-контракт миқдори 51 млн 300 минг 800 сўмни ташкил қилади.
Шу тариқа, супер-контрактнинг минимал миқдори 51 млн 300 минг 800 сўмни, максимал миқдори эса – 245 млн 231 минг 500 сўмни ташкил қилади.
744views0replies
0

Комментарии