Поиск
RUUZ

Общество

Онасини дўппослаган аёл "психдиспансер"га тиббий кўрик учун юборилди

Унинг онасини эса Яккабоғ туманининг “Саховат” уйига кўчириш режалаштирилган.

723views0replies
0

Қашқадарё вилояти ИИБ

Аввлароқ, Қашқадарёда аёл ногирон онасини ҳокимиятдан пул сўрмагани учун калтаклагани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, кеча, 4 август куни мазкур аёл вилоят неврологик диспансерига тиббий кўрикдан ўтиш учун юборилган. Бу ҳақда UzNews.uz мухбирига шаҳар ҳокимлигидан маълумот берилди. Шунингдек, буни вилоят неврологик диспансери маъмурияти ҳам тасдиқлади.
Яқин кунларда унинг 1-гуруҳ ногирони бўлган онаси М.А.ни даволаниш учун вилоят шифохоналаридан бирига юбориш режалаштирилган. Унинг соғлиғи яхшилангач, у Яккабоғ туманидаги “Саховат” уйига жойлаштирилиб, давлат қарамоғига ўтказилади.
Қарши шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, М.А.ни қариялар уйига кўчиришга унинг қизи рози бўлмаган.
Маълумот учун, вилоят ИИБ 70 ёшли М.А.га ҳимоя ордери берилгани ҳақида хабар берган эди. Ҳозирда М.А.га унинг вояга етган набиралари қарамоқда.
723views0replies
0

Комментарии