Поиск
RUUZ

Общество

Олий таълим вазирлиги талаба қизларга мурожаат билан чиқди

ОТМларда тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган ҳолатлар бўйича вазирликка мурожаат қилиш сўралмоқда.

226views0replies
0

Олий таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ОТМ талаба қизларига мурожаат қилди.
“Агар сиз таълим олаётган ёки меҳнат қилаётган олийгоҳ, профессионал таълим муассасасида сизга нисбатан бирон-бир кўринишда тегажоғлик, тазйиқ ёки зўравонлик содир этилган бўлса, ёхуд ана шундай ножўя хатти- ҳаракатлар таҳдиди остида бўлсангиз ёки гувоҳи бўлган бўлсангиз, ҳеч иккиланмай Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1006 ишонч телефонига ёки @himoya_otv_bot Telegram-ботига мурожаат қилинг’’, - келтиради вазирлик.
Шунингдек, вазирлик бунда шахс ва шахсий маълумотлар сир сақланишини кафолатлашни маълум қилган. 
“Сизга зарур бўлган барча ёрдам кўрсатилади, ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик, содир этилган ҳар бир ҳолат бўйича қатъий чоралар кўрилиши таъминланади”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тошкентда университет декан ўринбосари талаба қизни зўрламоқчи бўлгани ҳамда уни бино деразасидан итариб юборгани ҳақида хабар бергандик.
226views0replies
0

Комментарии