Поиск
RUUZ

Общество

“Ҳокимнинг кабинети “халқ қабулхонаси” бўлади” — президент

Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари бўйича ўтказган йиғилишида давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлаганини айтди. 

516views0replies
0

president.uz

23 июль куни Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Унда 2016 йилда ташкил этилган президентнинг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонаси натижалари ҳақида батафсил гапирилиб, давлат идоралари қуйи тизимга тушиб, аҳоли эҳтиёжлари ва талаблари асосида ишлашни бошлагани таъкидланди.
Халқ қабулхоналари орқали ва сайёр қабулларда кўтарилган долзарб муаммолар таҳлили кўплаб ислоҳотларга ҳам сабаб бўлди. 4 йил олдин валюта айрибошлаш, прописка, пенсия ва нафақаларни нақд пулда олиш масалалари бўйича ҳар ойда ўртача 100 мингта мурожаат тушган. Бу соҳаларда қулайлик яратилиб, муаммолар тизимли ҳал этилгани туфайли уларга оид мурожаатлар бутунлай тўхтаган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролигини олиш тартибларининг енгиллаштирилгани туфайли 100 мингга яқин оиланинг муамммоси ҳал этилган.
Йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилинди. Давлат раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади.
Бунинг учун вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.
— Ҳар бир ҳокимнинг кабинети “халқ қабулхонаси” бўлади. Мурожаатларни кўриб, нималарга эътибор қилиш бўйича ҳар бир раҳбарнинг стратегияси бўлиши керак, - деди президент.
Бундан буён мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада жамланиб, Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат органларининг очиқ рейтингини шакллантириши белгиланди. Барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликларда мурожаатларни рўйхатга олиш, уларни кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш бўйича Ягона онлайн платформа яратилади. У орқали мониторинг юритилиб, ҳар ойда Сенатга ва Ҳукуматга таҳлилий маълумот киритилади ҳамда танқидий муҳокама қилиб борилади.
516views0replies
0

Комментарии