Поиск
RUUZ

Политика

Ўнлаб афғон қўшинлари ҳарбийлари Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Ўзбекистон ТИВ ҳолат бўйича баёнот берди ва давлат чегарасини бузганларга кескин чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирди.

15728views3replies
0

Google Харита

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Aфғонистоннинг чегарадош шимолий вилоятларидаги ҳарбий-сиёсий вазият бўйича баёнот берди.
“Қўшни мамлакатда зўравонликнинг ортиши чуқур хавотир уйғотмоқда. Коронавирус пандемиясининг янги тўлқини шароитида кескинликнинг кучайиши афғон халқи ҳаётини янада мураккаблаштирмоқда”, - дейилади ТИВ хабарида.
Ўзбекистон барча томонларни куч ишлатишдан тийилишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар келиб чиқишига йўл қўймасликка чақирган.
Қайд этилишича, 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар Шўртепа тумани ҳудудидан Ўзбекистонга ўтган.
Аммо зарурий суриштирув ва тергов тадбирлари ўтказилганидан сўнг улар ватанига қайтарилган.
“Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний киришга қилинган ҳар қандай уринишлар қатъий бартараф этилади, давлат чегарасини бузганларга эса энг кескин чоралар кўрилади”, - таъкидланади баёнотда.
Ўзбекистон Aфғонистон билан анъанавий дўстона ва яхши қўшничилик муносабатларини асраш, бетарафликни сақлаш ҳамда қўшни мамлакат ички ишларига аралашмаслик тарафдори эканлигини қатъий маълум қилмоқда.
15728views3replies
0

Комментарии