Поиск
RUUZ

Происшествия

Намангандаги каналда чўкиб кетган 12 ёшли қиз топилди

У уч кун аввал каналга чўмилиш учун бориб, оқиб кетган эди.

1307views0replies
0

Бош прокуратура ахборот хизмати

Жорий йилнинг 15 июнь куни соат 14:30да Поп тумани ФВБга тумандаги “Анҳор” МФЙда яшаган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган қиз маҳалла ҳудудидан оқиб ўтган Шимолий Фарғона каналига тенгдошлари билан бирга чўмилиш мақсадида бориб, сувга чўкиб, қайтиб чиқмагани ҳамда қидирув ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Бош прокуроратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов ўз Telegram-каналида маълум қилишича,12 ёшли қиз бугун,18 июнь куни соат 9:00да Наманган вилояти ФВВнинг қидирув гуруҳи ходимлари томонидан топилган.
Ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1307views0replies
0

Комментарии