Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда юк машиналари ўзаро тўқнашиши 29 ёшли йигитнинг ўлимига сабаб бўлди

Тўқнашувда Isuzu юк машинаси ағдарилиб кетган.

237views0replies
0

UzNews.uz

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябрь куни соат 00:30 ларда Тошкент-Ўш йўлида андижонлик 29 ёшли фуқаро вилоятдоши 1962 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Isuzu юк автомобилини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланаётган, фарғоналик 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Kia-Bongо автомашинасининг орқа қисмига урилиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўртасидаги темир тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
Натижада, Isuzu ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонага олиб келинаётган вақтда вафот этган. Kia-Bongo ҳайдовчиси эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
237views0replies
0

Комментарии