• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 2021

Наманганда сел кўприкларни зарарлади — фото

Таъмирлаш ишлари сабаб ҳаракат чекланди.

1532
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

20 июль куни ёмғир ёғиши натижасида Косонсой тумани томонидан сел тошқини келиб, Наманган шаҳар ҳудудидан ўтган 4Р-117 Тўрақўрғон – Наманган – Чортоқ автомобиль йўлининг 15-километрида жойлашган кўприкка зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши сабабли ҳаракат тўлиқ чекланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, 4Р-112 Фарғона халка йўли автомобиль йўлининг 73-километрида жойлашган “Ташлама” кўпригига зарар етганлиги сабаб созлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан ҳаракат қисман (бир томонлама ташкил этилган) чекланди.

Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланиш сўралди.

1532
0