Поиск
RUUZ

Происшествия

Наманганда оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди — видео

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ЙТҲ содир қилди.

1041views0replies
0

ЙҲХББ

Кеча, 24 май куни соат 18:00 ларда, Наманган вилояти, Поп туманида Nexia ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, бетон тўсиққа урилган ва йўлдан чиқиб кетиб, пастликка тушиб кетган.
Оқибатда, ҳайдовчи ҳамда йўловчилар 20 ёшли А.Р. ва 35 ёшли А.Қ.лар тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасига мурожаат қилишган. Яна бир йўловчи Я.Б. эса олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Кеча, Ангренда 8 та 8 та автотранспорт иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, унда 7 нафар фуқаро вафот этганди, яна  14 киши тан жароҳати олганди.
1041views0replies
0

Комментарии