• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 октября 2021

Наманганда еттита нонвойни ишини бажарадиган аппарат яратилди

У соатига етти юзта зувала тайёрлаш қувватига эга. Ихтирога хитойликлар ҳам қизиқмоқда.

888
0
Наманган вилояти ҳокимлиги

Наманган вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, ихтирочи-инноватор Муҳаммаджон Акрамов хамир қориб, кесиб, чекиб, тайёр зувала қилиб берадиган аппарат яратди. 

Қайд этилишича, йигитнинг қурилмаси билан хитойлик компаниялар қизиқишмоқда ва ҳамкорлик ҳам таклиф қилишган.

“Бу қурилмани етти ой давомида ясадик, мукаммаллаштирдик. Бунинг устида яна ишламоқдамиз.  Ихтирони муаллифлик ҳуқуқини патентлаш жараёни бошланди. Бизнинг ғояларимиз кўп. Ўзим ёшлигимдан деталларни йиғиб, теришга қизиқаман. Бу қизиқишимиз бугунги кунга келиб, менга манфаат келтирмоқда”, - дейди ихтирочи йигит. 

Таъкидланишича, бу ихтиро битта нонвойхонада етти кишининг ишини бажармоқда. 

Ҳозирда ушбу қурилма Наманган шаҳрининг Зарбдор ва Гўзал даҳаларидаги нонвойхоналарда ишлатилаётгани, соатига етти юзта зувала тайёрлаш қувватига эгалиги қўшимча қилинган.

888
0