• 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 654 сум
    67.72
  • 14 818 сум
    59.17
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 июля 2021

Наманганда 26 ёшли йигит дарёга чўкиб, ҳалок бўлди

У билан бирга яна икки нафар фуқаро ҳам оқиб кетган.

771
0
Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 11 июль куни вилоятдаги Уйчи тумани “Ўнхаят” МФЙ Шодёна кўчасида яшовчи 26 ёшли Р.Р ҳамда яна 2 нафар фуқаролар тумандаги "Қумтепа" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Норин” дарёсига тушиб, оқиб кетган.

Уларнинг 2 нафари маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган. Аммо, Р.Р дарёга чўкиб, ҳалок бўлган.

ФВБ қутқарувчилари Р.Р.нинг жасадини дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Фарғонада 22 ёшли келин ўзини каналга ташлагани ва унинг жасади 3 кунда топилгани ҳақида хабар берган эдик.

771
0