Поиск
RUUZ

Криминал

Наманганда 23 ёшли йигит шифокор аёлнинг юзига кислота сепди

ИИВ ҳодиса қандай бўлганини маълум қилди.

2936views0replies
0

UzNews.uz

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, 2021 йил 9 июль куни Наманган вилояти Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи 1980 йилда туғилган аёл соат 22:30 ларда хусусий шифохонада навбатчилик қилиб турган вақтида Муроджон исмли таниши у билан кўришиб, гаплашиб олиш мақсадида унинг олдига келган.
Шундан сўнг, улар ўзаро гаплашиб ўтирган вақтида Муроджон аёлни бўйнидан бўғиб, ундан пул ёки бошқа моддий қимматликдаки буюмларни беришини талаб қилган.
Шунингдек, унинг юзга полиэтилен идишда бўлган суюқликни сепиб, аёлнинг бўйнидаги 3 млн сўмлик занжир, қулоғидаги 4,5 млн сўмлик зирак ҳамда 4,5 млн сўмлик Huawei телефонини босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан кетган.
Қайд этилишича, аёл бадан, чап кўз, оғиз, лаб ва юз териси куйиши тарзидаги тан жароҳатлари олган.
Олиб борилган суриштирувга кўра, ушбу жиноятни Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи 1998 йилда туғилган Н.Муроджон содир этганлиги аниқланиб, жабрланувчи томонидан таниб олинган ҳамда далилий ашё — аёллар занжири, зираги ва Huawei телефони олинган.
Ушбу ҳолат бўйича 2021 йил 10 июль куни ЖКнинг 164-моддаси (босқинчилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2936views0replies
0

Комментарии