• 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 658 сўм
    -100.17
  • 14 672 сўм
    -148
  • 161 сўм
    -1.9
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 23 сентябр 2021

Метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилгани айтилган эркак ушланди

Унинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2559
0
ИИВ Матбуот хизмати

Аввалроқ, Тошкентдаги метрода 13 ёшли қизга тегажоғлик қилгани айтилган шахс қидирувга берилгани ҳақида хабар бергандик.

ИИВ Матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу шахс қўлга олинган бўлиб, у илгари ЖКнинг 166 (талончилик), 169 (ўғирлик) ҳамда 127 (вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш) моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида яшовчи, 33 ёшли К.Ш. эканлиги аниқланди. 

Ҳозирда, К.Ш.нинг ҳаракатларида вояга етмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ишлар қилишга уриниш жиноятининг аломатлари мавжудлиги текширилмоқда.

2559
0