Поиск
RUUZ

Общество

Маъмурий судлов ишларига ҳам ярашув институти киритилмоқда

Энди ҳуқуқбузар жабрланувчи билан ишни кўриш жараёнида ўзаро ярашиб олса, маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши мумкин.

417views0replies
0

UzNews.uz

Маъмурий судлов ишларига ярашув институти жорий этилмоқда. Шу мақсадда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.   
“Миллий тикланиш” ДП фракцияси йиғилишида ушбу қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
—  Жиноят кодексидаги ярашув институти билан боғлиқ нормалар эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам татбиқ этилмоқда. Яъни, кодекснинг ўнта моддаси ярашув институти доирасига киритилмоқда. Қонун лойиҳасига кўра, ярашув асосида маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатиш учун айбдор шахс ўз айбига иқрор бўлиши, келтирилган зарарни қоплаши, шу билан бирга, жабрланувчи уни кечириши лозим бўлади, - дейди фракция аъзоси Муҳтабар Ҳусанова.
М. Ҳусанованинг таъкидича, агар бир йил давомида ярашув институти доирасига тушувчи маъмурий ҳуқуқбузарлик такроран содир этилса, ярашув институти нормалари қўлланилмаслиги белгиланган эди. Бироқ ушбу норма ҳам чиқариб ташланган ва шахс томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, у айбига иқрор бўлиб, келтирилган зарарни қопласа ва жабрланувчи уни кечирса, жиноят иши ярашув институти асосида тугатилиши белгилаб қўйилди.
Қонунчилик палатаси ялпи йиғилишида ушбу қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланган.
417views0replies
0

Комментарии