Поиск
RUUZ

Общество

Мактабларда 1-синфга қабул қачондан бошланиши айтилди

Вазирлик қабул Тошкент шаҳри ва айрим ҳудудларда тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилишини маълум қилди.

993views0replies
0

Тошкент шаҳар ХТБ

Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова АОКАда ўтказилган брифингда 2021-2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига ҳамда Халқ таълими тизимидаги Ихтисослашган мактабларга қабул тартибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги мактабларда 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида электрон шаклда амалга оширилади. 
Жараён 2 босқичда бўлади. Биринчи босқичда ота-оналар жорий йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон плафтормаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайди.
Бунда ота-оналарга 3 та мактабни танлаш имконияти берилади. Биринчи мактаб – ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;
Иккинчи ва учинчи мактаблар - ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган  мактаблар.     
Иккинчи босқичда 6 июлдан 31 июлгача ота-оналар электрон плафторма орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади. Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга жойлашишлари кафолатланади.  
Агар ота-оналар микроҳуддуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади. 
Қолган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)лари) умумтаълим мактабларида  1-синфга  қабул анъанавий шаклда, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
Қабул анъанавий шаклда амалга ошириладиган ҳудудларда ота-оналар 15 июндан -15 июлгача доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштриш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.  
Шунингдек, 16 июлдан - 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.
993views0replies
0

Комментарии