Поиск
RUUZ

Общество

Мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари ишдан кетди

Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ва барча ҳудудий бошқармалар раҳбарлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

798views0replies
0

Мактабгача таълим вазирлиги

Шавкат Мирзиёев кеча, 24 май куни ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари қамровини кенгайтириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.  
Танқидий руҳда ўтган йиғилишда соҳадаги қатор камчиликлар кўрсатилди. Уларни бартараф этиш, мактабгача таълим қамрови ва сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Фаолиятида сусткашликка йўл қўйгани учун мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. 
Вазирнинг бошқа ўринбосарлари ҳамда вазирликнинг барча ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди. Уларнинг ўз лавозимига лойиқлиги кейинги фаолияти натижадорлиги таҳлили асосида кўриб чиқилиши белгиланди. 
Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамон Олимов 2020 йил мартда мактабгача таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
798views0replies
0

Комментарии