Поиск
RUUZ

Общество

Магистратурага кириш имтиҳонларининг натижалари эълон қилинди

Якуний натижаларни тўрт хил усулда билиш мумкин.

395views0replies
0

2021–2022 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди, дея хабар берди ДТМ.
Имтиҳонларда иштирок этган талабгорлар танлов натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин.
—  magistr.dtm.uz сайти орқали:
magistr.dtm.uz сайтига талабгорнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
—  mandat.dtm.uz сайти орқали:
mandat.dtm.uz сайтининг “Магистратура-2021” бўлимидан талабгорнинг ИД рақамини киритган ҳолда.
—  Давлат тест марказининг қуйидаги телеграм ботлари орқали (талабгорнинг ИД рақамини юборган ҳолда):
@mandat2021bot
@mandat_2021_1_bot
@mandat2021_2_bot
@mandat2021_3_bot
@mandat2021_4_bot
—  Тест натижалари қайдномаси орқали:
Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
395views0replies
0

Комментарии