Поиск
RUUZ

Происшествия

Косонсойдаги селда 6-7 ёшли ака-укалар ҳам оқиб кетганлиги аниқланди

Маълум бўлишича, 7 ёшли бола ҳали ҳам топилмаган.

599views0replies
0

zamon.uz

Жорий йилнинг 13 июль куни Наманган вилояти Косонсой туманидаги ‘’Косонсой’’ сойида сел келиши натижасида 8 нафар фуқаро вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича, сел оқизиб кетганлар орасида 6 ва 7 ёшли ака-укалар ҳам бор бўлган. 
Шу куниинг ўзида 6 ёшли Абубакр Рустамовнинг жасади топилган. Аммо, унинг акаси 7 ёшли Муҳаммадюсуф Рустамов ҳали ҳам топилмаган.
Маълумотга кўра, улар сел келган кун “Косонсой” сойига дадаси билан дам олишга борган.
Маълумот учун, сел келиши натижасида ҳалок бўлганларнинг 7 нафари аёл, бир нафари ўғил бола бўлиб, уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёшда бўлган.
599views0replies
0

Комментарии