• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 сентября 2021

Келгуси беш йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилади

Тўрт юздан ортиқ маҳаллага оилавий тадбиркорлик учун 650 млрд сўм кредитлар ажратилади. Бу пуллардан самарали фойдаланиш учун ҳукуматнинг иш услуби тўлиқ ўзгаради.

21 сентября 2021
288
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев бугунги Қорақалпоғистондаги сайловчилар билан учрашувда кейинги беш йилда қилинадиган ишлар ҳақида гапирди.

Унга кўра, Қорақалпоғистонга мамлакатни ривожлантириш учун келгуси беш йилда 43 триллион сўм ажратилади.

Шунингдек, маҳаллага кирган ирригация тизимини тиклаш махсус жамғармаси ташкил этилади. Бу жамғармани Фермерлар ва деҳқонлар кенгаши барча туманларда ташкил қилиб, ўзи бошқаради. Бюджетдан ҳар бир туман жамғармасига 10 млрд сўмдан ўтказиб берилади.

422 та маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик дастурларига ҳар йили 650 миллиард сўм кредитлар ажратилади.

Ушбу маблағ бюджетдан (10 триллион сўм), халқаро молия ташкилотларидан 19 (триллион сўм), банк кредитлари (14 триллион сўм) олинади.

Ушбу пуллардан самарали фойдаланиш, иқтисодиёт ва инвестиция соҳасида олинган марраларга эришиш учун ҳукумат, марказий иқтисодий идоралар ва Вазирлар Кенгашининг иш услуби тўлиқ ўзгаради.

Бунда, Тошкентдаги вазирлар ва тармоқлар раҳбарлари Вазирлар Кенгаши билан бирга иш натижалари бўйича ҳар чоракда Жўқорғи Кенгесда ҳисобот беради.

Бу масала сенатнинг алоҳида назоратида бўлади ва мунтазам равишда муҳокама қилиб борилади.

21 сентября 2021
288
0