Поиск
RUUZ

Криминал

Кам таъминланган оилаларга субсидия ажратиш учун 10 млн сўм сўраган амалдор ушланди — видео

ДХХ томонидан қатор ҳудудларда порахўрлар қўлга олинди.

792views0replies
0

Видеодан кадр

ДХХ Матбуот хизматининг хабар беришича, Хоразм вилоятининг туманларидан бирининг Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ишлаб чиқариш кооператив раҳбаридан 10 млн сўм пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Аниқланишича, ушбу мансабдор шахс мазкур кооперативга аъзо бўлган 67 нафар кам таъминланган оила вакиллари учун 122,5 млн сўм миқдорида давлат бюджетидан субсидия ажратиб бериб, эвазига 10 млн сўм талаб қилган. Шунингдек, Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги адвокатлик фирмаларидан бирида адвокат бўлиб ишловчи аёл ЖИБ Олмазор туман судининг ҳукмига асосан "Давр банк" ХАТБнинг Олмазор туман филиали ҳисобига ўтказилган ҳовли-жойни суд органларида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайтариб олиб бериш эвазига $40 минг талаб қилган. У сўралган пулнинг $20 мингини олдиндан олган вақтида ДХХ, Тошкент шаҳар прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида яшовчи 39 ёшли фуқаро қурилиш фирмаси иш юритувчисининг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали қурилиш объекти олиб беришини айтиб, эвазига қурилиш объекти учун бюджетдан ажратиладиган 8 млрд сўм миқдоридаги пул маблағининг 8 фоизини беришини сўраган. Тезкор тадбирда фирибгар шахс аванс сифатида $5 минг олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
792views0replies
0

Комментарии