Поиск
RUUZ

Реклама

Самарқанд вилоятида ISHONCH дўконлари тармоғининг янги филиали очилди

Ургут туманида очилган мазкур филиал вилоят ҳудудидаги биринчи дўкон ҳисобланади, кейинчалик эса яна бир нечта филиалларни очиш режалаштирилган.

560views0replies
0

27 июль куни Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ISHONCH дўконлари тармоғининг 36-филиали очилди. Мазкур филиал вилоят ҳудудидаги биринчи дўкон ҳисобланади, кейинчалик эса яна бир нечта филиалларни очиш режалаштирилган.
ISHONCH — бу Европа стандартлари бўйича ривожланаётган ва ўсиб бораётган йирик дўконлар тармоғи. Барча ходимлар сифатли хизмат кўрсатишга ўқитилади. Ишчилар тўғри танловни амалга ошириш бўйича доимо ёрдам беришади. ISHONCH дўконларида 7000дан ортиқ турдаги маҳсулотлар мавжуд.
Бундан ташқари, маҳсулотларни муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин. Бюджет ходимлари ва нафақадаги кишиларга эса шартнома тузиш учун шунчаки паспорт керак бўлади ва бу харид қилиш жараёнини енгиллаштиради.
Харид қилинган маҳсулот ўралишидан аввал, албатта синовдан ўтказилади ва кейин уйингизга бепул етказиб ва ўрнатиб берилади ҳамда қандай фойдаланиш кераклигини ҳам ўргатишади.
Кун давомида онлайн-консультация олиш ва маҳсулотни онлайн тарзда харид қилиш имкони мавжуд бўлади. Компания халқнинг овоз бериши йўли билан бренд таниқлилиги бўйича биринчи ўринни олган.
Яқин орада Бухоро, Хива ва Зарафшон шаҳарларида ҳам тармоқ филиаллари очилади.
ISHONCH дўконлари тармоғи ўзининг Telegram-каналида янгиликлар, ўз фаолияти ҳақидаги эълонлар, янги маҳсулотлар ҳақида хабарлар ва фойдали маслаҳатларни мунтазам равишда улашиб боради. Бундан ташқари, тармоқнинг Telegram-канали ва Instagram саҳифасида совринли танловлар ўтказиб борилади.
ISHONCH дўконлари тармоғида ишлашни хоҳлаганлар Telegram-бот орқали ўзлари ҳақида маълумот қолдиришлари мумкин.
Телефон рақамлари: +998 (73) 515-22-22 
Telegram: @ishonchsavdo
Instagram: @ishonchsavdouz
Facebook: @ishonchsavdouz
YouTube: ISHONCH SAVDO
Twitter: @ishonchsavdo
Реклама ҳуқуқлари асосида
560views0replies
0

Комментарии