Поиск
RUUZ

Общество

"ЙПХ ходими" ролини ўйнаган TikTok'чилар жазоланди — видео

Улар ЙПХ ходимининг махсус кийимини ноқонуний кийиб, уни интернетга жойлаштирган.

1042views0replies
0

Видеодан кадрлар

Маълумот берилишича, Қарши шаҳрида яшовчи Э.Д., Я.Ш., Х.Х.лар қонун билан қўриқландиган давлат органлари вакилларининг ҳарбий, идоравий ва махсус формали кийим-бошини ноқонуний кийиб, видеоролик тайёрлаб, уни ижтимоий тармоққа жойлаштирган.
Ушбу видеолавҳа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Қарши шаҳар судида кўриб чиқилди. 
Суд ҳукмига кўра, МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан ҳуқуқбузарлик сифатида малакаланиб, ЙҲХБ формасидаги қиз Э.Д.га БҲМнинг 2 баравари ҳамда ҳайдовчи ва ЙҲХБ инспектори "вазифасини бажарган" йигитлар Я.Ш., Х.Х.га БҲМнинг 4 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.
1042views0replies
0

Комментарии