Поиск
RUUZ

Туризм

Ҳиндистон Ўзбекистон фуқароларига туристик виза беришни қайта бошлади

Ушбу мамлакатга саёҳат қилмоқчи бўлган чет эл фуқароларидан талаб қилинадиган тартиб белгиланди.

248views0replies
0

Иллюстрация

Ҳиндистонда COVID-19 билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиши муносабати билан, мамлакат ҳукумати хорижий фуқароларга ва хусусан, Ўзбекистон фуқароларига туристик визалар беришни қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳиндистонга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрмоқчи бўлган барча чет эл фуқароларига 2021 йил 15 октябрдан бошлаб чартер рейслар орқали (фақат гуруҳли сайёҳлик учун) мамлакатга туристик виза билан киришга рухсат берилади.
Шунингдек, Ҳиндистонга сайёҳлик мақсадида ташриф буюрмоқчи бўлган алохида хорижий фуқароларга 2021 йил 15 ноябрдан бошлаб мамлакатга сайёҳлик визаси билан киришга рухсат берилади.
Сайёҳлик мақсадида бўлган барча хорижий фуқаролар янги сайёҳлик визасини олишлари керак, чунки амалдаги туристик визанинг амал қилиш муддати (агар чет эл фуқароларидан бирортаси бундай визага эга бўлмаса) тўхтатилади.
Юқорида айтиб ўтилган чет эл фуқароларига Ҳиндистонга сув йўллари ёки парвозлар орқали киришга рухсат берилади, шу жумладан, бунга Ванде Бҳарат миссияси ёки “ҳаво пуфакчалари схемаси” тўғрисидаги битим шунингдек, Фуқаролик авиацияси вазирлиги томонидан рухсат берилган ҳар қандай режали / режасиз тижорат парвозлари киради. 
Ҳеч қандай ҳолатда чет эл фуқароларига сайёҳлик визаси билан ўрнатилган ер назорат пунктлари орқали мамлакатга киришга рухсат берилмайди.
Карантин ва соғлиқни сақлаш ҳамда COVID-19 билан боғлиқ бошқа қоидаларга қатъий риоя қилинади.
“Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонасидан, юқоридаги кўрсатмаларга мувофиқ, сайёҳлик визасини олиш ҳуқуқига эга”, - дейилади хабарда.
248views0replies
0

Комментарии